«Аmanat» партияси Бош вазир лавозимига Олжас Бектенов номзодини кўрсатди

Олжас Бектенов
Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform — «Аmanat» партияси  партияси номидан Бош вазир номзоди Давлат раҳбарига тақдим этилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга Парламент Мажилиси ва «Amanat» партияси раиси Ерлан Қошанов Бош вазир лавозимига Олжас Бектенов номзодини тақдим этди. Амалдаги қонунчиликка кўра, Давлат раҳбари яқин кунларда кўрсатилган номзодни партияларнинг Мажилисдаги фракциялари билан муҳокама қилади.

Олжас Абайули Бектенов 1980 йил 13 декабрда Алмати шаҳрида туғилган.

Қозоғистон давлат юридик академиясини имтиёзли диплом билан тугатган (2001), мутахассислиги - ҳуқуқшунос.

2022 йил февралидан Қозоғистон Республикаси Коррупцияга қарши кураш агентлиги раиси лавозимида ишлаб келган.

Сўнгги хабарлар