Олти ой ичида қозоғистонликлар сони қарийб 126 минг кишига кўпайди

ASTANA. Kazinform – ҚР Миллий статистика бюроси 2024 йил 1 июль ҳолатига кўра Қозоғистонда қанча одам истиқомат қилаётгани ҳақида маълум қилди, деб хабар беади Kazinform.

население, демография
Коллаж: Kazinform / Midjourney

Статистика бюроси маълумотларига кўра, Қозоғистон аҳолиси 2024 йил 1 июль ҳолатига кўра 20 159 707 киши бўлиб, улардан 12 573 637 нафари шаҳар ва 7 586 070 нафари қишлоқ аҳолисидир.

“Олти ойда аҳоли сони 125 867 кишига, шундан табиий ўсиш 118 579 кишига, миграция 7 289 кишига кўпайди”, - дейилади Миллий статистика бюроси матбуот хизмати хабарида.

Аҳолининг энг юқори ўсиш суръатлари Астана шаҳрида - 2,93 фоизга, Чимкент шаҳрида - 1,38 фоизга ва Алмати шаҳрида - 1,33 фоизга ўсиш қайд этилди, дея қўшимча қилди бюро.

Сўнгги хабарлар