19:11, 06 Март 2024 | GMT +5
Алматидан 266 км узоқликда зилзила содир бўлди
ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги сейсмик станциялар тармоғи 2024 йил 6 март соат 18:19 да зилзила қайд этди, деб хабар беради Каzinform агентлиги.

Зилзила эпицентри Алмати шаҳридан 266 км жануби-шарқда Хитой ҳудудида жойлашган. Зилзиланинг энергия класси 9,6 балл. MPV Магнитудаси 3.9. Зилзила ўчоғининг координаталари – 41,27° ш.к 78,80° ш.у. Чуқурлиги 5 км.
Қозоғистон ҳудудида сезувчанлик (МSК-64 шкаласи бўйича) ҳақида маълумот йўқ.