ОАВ: ХАМАС раҳбари тирик ва алоқага чиқди
ASTANА. Кazinform - Бир қатор ОАВлар Фаластиннинг ХАМАС радикал ҳаракати Сиёсий бюроси раҳбари Яҳё Синвар тирик эканлиги ва узоқ сукутдан кейин у билан боғлангани ҳақида хабар тарқатди, деб ёзади ТАSS.
Эслатиб ўтамиз, Яҳё Синвар 31 июль куни Эроннинг янги президенти инаугурациясига кетаётиб, Теҳрондаги меҳмонхонада юз берган портлашда ҳалок бўлган Исмоил Хониянинг ХАМАСдаги вориси эди.
Walla порталига интервью берган исроиллик расмийга кўра, Синвар яқинда Қатардаги ХАМАС вакиллари билан алоқани тиклаб, уларга хабарлар юборган.
Исроил расмийсининг айтишича, ХАМАС раҳбари хабарларни айнан қачон юборгани номаълум. Аммо таъкидланишича, унинг хабарларида Ғазо секторидаги гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар бўйича позицияси юмшатилгани йўқ.
ХАМАСнинг янги раҳбари Исроил билан сулҳ тузмоқчи эканлигини ёзган эдик.
7 октябрь куни Ғазо секторида Фаластиннинг ХАМАС жангари гуруҳи ҳужуми сабаб бўлган ҳарбий можаро бошланганига бир йил тўлди.