Яҳё Синвар ХАМАСда Исмоил Хониянинг ўрнини эгаллади
ASTANA. Kazinform - ХАМАС гуруҳи ўлдирилган Исмоил Хония ўрнига Яҳё Синвар ўзининг сиёсий қанотининг янги раҳбари этиб тайинланганини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги BBCга таяниб.
“ХАМАС исломий қаршилик ҳаракати етакчиси Яҳё Синвар ҳаракатнинг сиёсий бюроси раҳбари этиб сайланганини эълон қилади”, - дея гуруҳ баёнотидан иқтибос келтиради жаҳон агентликлари.
Исмоил Хония 31 июль куни Эроннинг янги президенти инаугурацияси учун келган Теҳрондаги меҳмонхонада юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлган эди.
Хония вафоти муносабати билан Эронда уч кунлик мотам эълон қилинди.
Кўпгина мусулмон мамлакатларида Эрон ҳудудига ракета ҳужуми уюштирилгани ва ХАМАС ҳаракати етакчисининг ўлимидан ғазабланган минглаб одамлар норозилик намойишларига чиқди.