Нусрат Ғани Британия Ташқи ишлар вазирлигида Марказий Осиё билан ҳамкорлик учун масъул бўлди

LONDON. Kazinform - Буюк Британия бош вазири Риши Сунак мудофаа вазири ўринбосари Жеймс Хепи истеъфога чиққанидан сўнг ҳукумат таркибини ўзгартирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Нусрат Ғани
Фото: members.parliament.uk

Д.Хиппи ўрнига аввалроқ ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлиб ишлаган, Европа, Кавказ ва Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни йўлга қўйишга масъул бўлган Лео Докерти тайинланди.

Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимига аввал бизнес ва савдо бўйича давлат вазири лавозимида ишлаб келган Нусрат Ғани тайинланди.

Нусрат Ғани ўтган йилнинг ноябрь ойида Қозоғистон-Британия ҳукуматлараро комиссияси йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган ва шу йилнинг март ойида Қозоғистон ва Буюк Британия ўртасида муҳим фойдали қазилмалар соҳасида ҳамкорлик бўйича “Йўл харитаси”ни имзолаган эди.

Муаллиф: Тимур Дуйсекеев

Сўнгги хабарлар