Қозоғистон Президенти Буюк Британия Давлат вазири Нусрат Ғанини қабул қилди
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Буюк Британия Бизнес ва савдо масалалари бўйича давлат вазири Нусрат Ғанига эҳтиром кўрсатиб, Буюк Британия Қозоғистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бири ва мамлакат иқтисодиётига сармоя киритиш бўйича еттинчи инвестор эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Ақордага таяниб хабар беради.
Бугунги кунда Қозоғистонда 550 дан ортиқ Британия компаниялари фаолият юритмоқда, улар орасида Shell ва Ernst & Young каби етакчи компаниялар бор.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Қозоғистон ва Буюк Британия ўртасидаги товар айирбошлаш ўтган йили 60 фоизга ошган ва 1,8 миллиард долларни ташкил қилган.
“Биз Лондон билан савдо ва сармоявий алоқаларимизни кенгайтиришдан манфаатдормиз. Буюк Британия томони ҳам Қозоғистон билан ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ниятида эканини алоҳида таъкидламоқчиман”, — деди Президент.
Ўз навбатида Нусрат Ғани Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қозоғистон халқига кўрсатилган ҳурмат учун миннатдорлик билдириб, Британия томони икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишини таъкидлади.