21:05, 02 Август 2024 | GMT +6
Нурбек Оралбай қозоғистонлик боксчилардан биринчи бўлиб Олимпиаданинг ярим финалига чиқди
PARIS. Кazinform — Бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинларида қозоғистонлик бокксчилардан биринчи бўлиб Нурбек Оралбай рингга кўтарилди. 80 кг вазн тоифасида мамлакт шарафини ҳимоя қилаётган боксчи чорак финалда озарбайжонлик Мурод Аллоҳбердиевга қарши жанг қилди.
Натижада Нурбек Оралбай рақибини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олган илк қозоғистонлик боксчи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Нурбек Оралбай аввалроқ австралиялик Каллум Петерс устидан ғалаба қозониб, чорак финалга чиққан эди.