Париж – 2024: Нурбек Оралбай чорак финалга чиқди

PARIS. Кazinform - Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида қозоғистонлик боксчи Нурбек Оралбай рақибини мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.

Бокс
Фото: МОҚ

80 кг вазн тоифасида мамлакат шарафини ҳимоя қилаётган боксчи австралиялик Каллум Петерсни мусобақадан четлаштирди. Қизғин курашларга бой бўлган жангда беш ҳакамдан учтаси қозоғистонлик боксчига 29:28 ҳисобида ғалабани берган бўлса, икки ҳакам бир хил ҳисобда австралиялик боксчига ғалабани тақдим этди. Умумий натижа 3:2.

1 август куни Нурбек Мурат Аллоҳбердиев (Озарбайжон) ёки Абдулраҳмон Абделгавадга қарши чорак финалда жанг қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муҳаммедсабир Базарбайулининг чорак финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар