Ноёб ҳодиса: бу йилнинг энг ёрқин кометаси Алмати устидан учиб ўтди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистонлик фотограф Дмитрий Доценко Алмати осмонида учаётган кометани суратга олди.
У видеони Instagramдаги саҳифасига жойлаштирди.
Фотограф Дмитрий Доценконинг сўзларига кўра, 13 октябрь оқшомида об-ҳаво қулай бўлган ва кометани суратга олиш мумкин бўлган.
“Ушбу комета 2023 йил январь ойида Хитойнинг Цзыцзиньшань расадхонасида кашф этилган. Бир ярим йил ўтгач, у Ерга яқинлашди ва тунги осмонда пайдо бўлди. Кометалар томоша қилиш жуда қизиқ – тасаввур қилинг, улкан муз блоки коинот бўйлаб секундига 80 км тезликда ҳаракатланади", - деб ёзади фотограф.
Москва планетарийси матбуот хизматининг маълум қилишича, шимолий ярим шарда кометани кўриш учун энг яхши шароитлар даври 12 октябрдан бошланган. Бу давр икки-уч ҳафта давом этади.
Шимолий яримшар мамлакатларида комета қуёш ботганидан тахминан бир соат ўтгач (маҳаллий вақт билан соат 18:30 дан) уфқнинг ғарбий қисмида кечки осмонда кўринади.