Новак Жокович теннис тарихида рекорд ўрнатди

None
ASTANA. Kazinform – «Катта дубулға» турнирининг 22 карра чемпиони, сербиялик Новак Жокович теннис тарихида рекорд ўрнатди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Сhampionat.com сайти хабарига кўра, Н.Жокович дунёнинг биринчи ракеткаси сифатида 378-ҳафтани ўтказмоқда.

Бу борада сербиялик спортчи 377 ҳафта давомида рейтингда пешқадамлик қилган германиялик Штеффи Графни ортда қолдирди. Бу рекорд 1997 йилдан бери янгиланмаган эди.

Новак Жокович Австралия Очиқ чемпионати финалида дунёнинг 4-ракеткаси, грециялик Стефанос Циципасни 6:3, 7:6 (7:4), 7:6 (7:5) ҳисобида мағлуб этди.

Н.Жокович 28 феврал куни Дубайдаги турнирнинг биринчи даврасида чехиялик Томас Махач билан учрашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик ёш теннисчи Туркиядаги турнир чемпиони бўлгани ҳақида ёзган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Фото: Сhampionat.com

Сўнгги хабарлар
telegram