Новак Жокович тўққизинчи марта Уимблдон финалига чиқди ва рекорд ўрнатди

None
Фото: championat.com
ASTANA. Кazinform – Дунёнинг 2-ракеткаси, сербиялик Новак Жокович тўққизинчи бор Уимблдон турнири финалига чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бу Новак учун «Катта дубулға» туркумидаги 35-финал бўлади.

Эркаклар ва аёллар ўртасида ҳеч ким бундай рекорд натижага эришмаган.

Америкалик Крис Эверт - 34, унинг ҳамюрти Серена Уильямс - 33, чехословакиялик-америкалик Мартина Навратилова - 32, германиялик Штеффи Граф ва швейцариялик Рожер Федерер - 31, испаниялик Рафаэль Надаль 30 марта финалда ўйнаган.

Н.Жокович - Уимблдоннинг етти карра чемпиони. У саккиз финалда бор-йўғи бир марта, 2013 йилда британиялик Энди Маррейга ютқазган – 4:6, 5:7, 4:6.

Бу йил сербиялик спортчи ярим финалда дунёнинг 8-ракеткаси италиялик Янник Синнерни 6:3, 6:4, 7:6 (7:4) ҳисобида мағлуб этди.

Якшанба куни Н.Жокович жаҳоннинг 1-ракеткаси испаниялик Карлос Алькарас билан чемпионлик учун курашади. У дунёнинг 3-ракеткаси россиялик Даниил Медведевни 6:3, 6:3, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, Андрей Голубев Австриядаги турнирнинг жуфтлик баҳсларида финалга чиқди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар