Ноқулай об-ҳаво туфайли Алмати вилоятидаги Алмати-Тошкент-Термиз автомобиль йўли ёпилди

Алмати вилоятида ноқулай об-ҳаво туфайли Алмати-Тошкент-Термиз автомобиль йўли ёпилди, деб хабар беради Kazinform.

Алмати-Тошкент-Термиз автомобиль йўли ёпилди
Фото: pixabay.com

“2023 йил 16 декабр соат 08:50 дан бошлаб об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши (нолдан паст ҳароратларда ёмғир ёғиши ва кучли яхвонлик ҳосил бўлиши) муносабати билан республика аҳамиятига молик А-2 “Алмати-Тошкент-Термиз” йўлида барча турдаги автотранспорт воситалари учун ҳаракат ёпилди. 59-км дан (Жанақурлис қишлоғи) - 143-км гача (Жамбил вилояти чегараси)”, – деб хабар берди Алмати вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

Сўнгги хабарлар