08:11, 29 Декабрь 2023 | GMT +5
Нигериядаги ҳужумда ҳалок бўлганлар сони 200 нафарга етди

Бу ҳақда чоршанба куни омон қолганлар ўликларни дафн этишни бошлаганида маҳаллий ҳукумат хабар берди.
Шанбадан сешанбагача уч кун давомида Плато штатидаги бир нечта қишлоқлар қуролли гуруҳлар томонидан ҳужумга учраган.
Минтақада бир неча йиллардан бери диний ва этник зиддиятлар ҳукм сурмоқда.
Ўрмонда жойлашган бандит гуруҳлари бундай рейдлар ўтказадилар, пул учун одамларни талайдилар ва ўғирлайдилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нигериядаги ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 160 нафарга етгани ҳақида хабар берган эдик.