Нигериядаги ҳужумда ҳалок бўлганлар сони 160 нафарга етди
Нигерия марказидаги Плато штатида содир этилган қуролли ҳужумда камида 160 киши ҳалок бўлди, 300 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бир неча аҳоли пункти аҳолиси навбатдаги қуролли ҳужумдан қўрқиб, уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Каzinform агентлиги Euronewsга таяниб хабар беради.

Шанба ва якшанба кунлари Нигериянинг Плато штатидаги бирқанча қишлоқларда қуролли шахслар томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида камида 160 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Франс Пресс агентлиги маҳаллий ҳокимиятга таяниб.
Аввалроқ 16 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.
300 дан ортиқ одам тан жароҳати олди, 3000 дан ортиқ одам ҳужум такрорланишидан қўрқиб, уйларини тарк этишга қарор қилди.
Сўнгги бир неча йил давомида бу минтақада диний ва этник низолар давом этмоқда.
Amnesty International ташкилоти ҳужумлардан сўнг Нигерия ҳукуматини танқид қилиб, "Плато штатидаги аҳоли пунктларига тез-тез қилинадиган ҳужумларни" тўхтата олмаганини айтди.