Нигерияда чорвадорлар ва фермерлар ўртасидаги тўқнашувда 16 киши ҳалок бўлди

Нигерия
Фото: AFP/GETTY IMAGES

Нигерия шимоли-марказидаги Мушу қишлоғида чорвадорлар ва фермерлар ўртасидаги тўқнашувда 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Франс Пресс (AFP) агентлиги маълум қилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Синьхуага таяниб.

Ҳужум шанба куни ярим тунда бошланди, қон тўкилишига нима сабаб бўлганини аниқлаш учун тергов бошланди, дея хабар беради AFP мамлакат ҳарбийлари вакилига таяниб.

“Полиция ва хавфсизлик кучлари этник ва диний низолар тез-тез учраб турадиган ҳудудда янги можарони тўхтатиш учун воқеа жойига шошилди”, – дея қўшимча қилди AFP.

Сўнгги хабарлар