Нетаньяху нутқи чоғида бир қатор давлатлар делегациялари БМТ Бош Ассамблеяси залини тарк этди
ASTANA. Kazinform – Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху нутқ сўзлаганида Туркия ва бошқа бир қатор давлатлар делегациялари БМТ Бош Ассамблеяси залини тарк этди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги ёзди.
Нетаньяху БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясидаги нутқини бошлашдан аввал Туркиянинг БМТдаги доимий вакили Аҳмет Йилдиз бошчилигидаги Туркия делегацияси мажлис залини тарк этди.
Исроил Бош вазири нутқи давомида зал анча бўш эди. У минбарда турганида, ўриндиқлардан гуриллаган овоз эшитилди.
Уруш жиноятларида гумон қилиниб, Халқаро Жиноят Суди томонидан ҳибсга олиш ордерига эга бўлган Биньямин Нетаньяхунинг БМТ Бош Ассамблеясида чиқиш қилишига рухсат бериши катта баҳс ва танқидларга сабаб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессияси доирасида бўлиб ўтган “Болашақ” саммитида Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу нутқ сўзлади. Вазир ўз нутқида кўп томонлама ҳамкорлик, БМТ ислоҳоти ва иқлим ўзгариши, ядровий хавфсизлик ва рақамли трансформация каби муаммоларни ҳал қилиш бўйича глобал саъй-ҳаракатлар муҳимлигини таъкидлади.