Непалда бортида 22 киши бўлган самолёт тоғ тепасига бориб урилди

None
None
KATMANDU. Kazinform - Непалда ҳалокатга учраган самолёт бортидаги 22 кишидан 14 нафарининг жасади топилди, деб хабар беради Kazinform euronews.comга таяниб.

«Самолётдаги барча йўловчилар ҳалок бўлган деб уйлаймиз. Бизнинг дастлабки баҳолашимиз шуни кўрсатадики, самолёт ҳалокатидан ҳеч ким омон қола олмасди, бироқ расмий баёнотни кутамиз», - дея расмийнинг сўзларидан иқтибос келтирган ANI ахборот агентлиги.

Дастлабки маълумотларга кўра, бортида сайёҳлар бўлган Twin Otter турбовинтли йўловчи самолёти ёмон кўриш шароитида Мустанг ҳудудидаги тоғга урилиб ва бутунлай қулаб тушган.

Воқеа тахминан 14,5 минг фут (тахминан 4,4 минг метр) баландликда бўлган. Самолётда Непал фуқароларидан ташқари икки нафар Германия фуқароси ва тўрт нафар ҳиндистонлик бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Непал тоғларида сайёҳларни олиб кетаётган самолёт ғойиб бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Сўнгги хабарлар
telegram