Непал тоғларида сайёҳларни олиб кетаётган самолёт ғойиб бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Tara Air» авиакомпаниянинг кичик бортида 22 киши бўлган. У Катмандудан 200 км узоқликдаги Покхара шаҳридан Жомсомга учиб кетди ва тез орада радарлардан ғойиб бўлди, дея хабар беради Kazinform Еuronewsга таяниб.

«Tara Air Twin Otter самолёти Покхар аэропортидан Жомсга соат 9:55 да учиб кетди. Самолёт бортида 19 йўловчи ва 3 нафар экипаж аъзоси бўлган. Самолёт ҳавога кўтарилганидан 15 дақиқа ўтгач, алоқа узилиб қолди», - деди компания вакили Сударшан Бартаула.

Йўловчилар орасида 6 нафар хорижлик ҳам борлиги маълум. Улардан тўрт нафари Ҳиндистон, икки нафари Германия фуқаролари.

Ҳалокатнинг тахминий жойи аниқланди, қутқарувчилар, ҳарбийлар ва полиция ходимлари жўнатилди.


Сўнгги хабарлар