Nauryz-Fest: Алматида қандай байрам тадбирлари ўтказилади

Наврўз
Фото: Александр Павский / Kazinform

ALMATY. Кazinform - 14-30 март кунлари ёшлар учун Nauryz-Fest фестивали доирасида 57 та тадбир ўтказилади.

– “ Nauryz-Fest: фестивали ёшларнинг ўз салоҳиятини юзага чиқариши, турли лойиҳаларда ўз истеъдодини намоён этиши учун ўзига хос майдондир. Фестиваль доирасида 57 та тадбир ўтказилади. Лойиҳаларимиз орасида ижтимоий лойиҳалар, бадиий ижод йўналишидаги ёшларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича турли танловлар ва бошқаларни учратиш мумкин. Шу боис, алматилик ёшларни ушбу фестивалда иштирок этишга таклиф қиламан”, - деди Алмати шаҳар ёшлар сиёсати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азиз Қажденбек ҳудудий коммуникациялар хизматидаги брифингда.

Байрам доирасида Alma CUP 2024 турнири - мини футбол, ​​баскетбол, ​​волейбол ва эспорт каби жамоавий ўйинларни ўз ичига олган ёшлар ўртасидаги спорт чемпионати ўтказилади.

“Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад ёшларни соғлом ва спорт турмуш тарзига ундашдан иборат. Чемпионат 4,8 миллион тенге мукофот жамғармаси билан молиялаштирилади, бу эса мусобақани янада қизиқарли қилади”, — деди брифинг иштирокчиси, ALMA CUP лойиҳаси раҳбари Саламат Қабидаев.

Ижодкор ёшлар учун Jas Gala танлови бошқарма кўмагида ташкил этилади. Асосий мақсад – ижодкор ёшларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш.

“Тадбирда Алмати шаҳридаги олий таълим муассасалари ва коллежлари талабалари иштирок этишлари мумкин, ишлар масъул шахс тавсиясига кўра қабул қилинади. Танлов 5 номинация – вокал, хореография, мобил суратга олиш, актёрлик ва чолғу мусиқаси бўйича ўтказилади. Соврин жамғармаси 7,5 миллион тенге, ҳар бир йўналиш учун 1,5 миллион тенге”, — дея ўртоқлашди «Jas Gala» лойиҳаси координатори Жулдиз Жақсибай.

Бундан ташқари, лойиҳа доирасида ташкилотчилар сентябрь ойида Халқаро талабалар куни муносабати билан Алмати университети талабалари ўртасида “Энг яхши талабалар гуруҳи” танловини ўтказади.

Азиз Қажденбек таъкидлаганидек, ўтган йили ёшларда катта қизиқиш уйғотган «Youth Nomads» ноёб лойиҳаси доирасида “Олтин соққа” ва “Арқон тортиш” миллий ўйинлари бўйича мусобақалар ўтказилади.

“Ўтган йили талабалар ва баҳс ишқибозлари учун долзарб мавзуларда қизиқарли танлов ва баҳслар ташкил этган эдик. “Ҳалол авлод” лойиҳаси доирасида “Ёшлар коррупцияга қарши”, “Ҳуқуқий таълим – ёшларда коррупцияга қарши маданият ва онгни шакллантиришнинг асоси” каби мавзуларда давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этишни режалаштирганмиз”, - деди у.

Фестиваль доирасида интеллектуал ўйинлар ташкил этилиб, унда ҳар ким ўз билими, мантиқи, ақл-заковатини намоён эта олади.

Сўнгги хабарлар