Мурат Нуртлеу ИТБ раҳбари ва ИҲТ Бош котиби билан учрашувлар ўтказди

Глава МИД Казахстана встретился с президентом ИБР
Фото: ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиш учун Саудия Арабистони Подшоҳлигига амалий ташрифи доирасида Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассер билан учрашди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Учрашувда Қозоғистон ва Ислом тараққиёт банки ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, банк ва унинг муассасалари иштирокида мамлакатда амалга оширилаётган қатор ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишнинг бориши муҳокама қилинди.

М.Нуртлеу Қозоғистоннинг иқтисодий салоҳияти ҳақида маълумот бериб, мамлакат ИТБ билан ҳамкорликка катта аҳамият беришини таъкидлади. Банк гуруҳи Қозоғистон Республикасида умумий қиймати 1,6 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бўлган 70 га яқин лойиҳани амалга оширгани таъкидланди.

Ўз навбатида ИТБ президенти Қозоғистон билан келгусида ҳам муваффақиятли ҳамкорлик қилиш ва банкнинг Қозоғистон иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларда иштирок этишига умид билдирди.

Министр иностранных дел РК встретился с Генеральным секретарем ОИС
Фото: ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Бундан ташқари, Мурат Нуртлеу Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳуссейн Браҳим Таҳа билан учрашди.

Музокаралар чоғида томонлар долзарб халқаро муаммолар ва Ислом оламидаги мавжуд вазият юзасидан фикр алмашдилар, шунингдек, Қозоғистон ва Ташкилот ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Хусусан, ИҲТ доирасида илгари сурилган Қозоғистоннинг Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти, ИҲТ-15 мулоқот платформаси, Халқаро биохавфсизлик агентлигини ташкил этиш ва бошқалар каби ташаббусларини амалга оширишнинг бориши кўриб чиқилди.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Ислом ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашда ИҲТ Бош котибиятининг муҳим ролини қайд этиб, Қозоғистон ушбу ташкилот билан ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратишини таъкидлади.

Ўз навбатида, Ҳ.Таҳа Қозоғистоннинг ИҲТ фаолиятига қўшган ҳиссаси ва ташкилот ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. Бош котиб Ташкилот Қозоғистон билан ҳамкорликни кенгайтириш истагини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар