Мўғулистонда Қасим-Жомарт Тоқаевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

ULAN-BOTUR. Кazinform – Мўғулистонга давлат ташрифи билан борган Қасим-Жомарт Тоқаевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ақорда.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Ҳукумат уйи олдидаги Сухэ-Батир майдонида отлиқ мўғул жангчилари фахрий қоровул сафида ва қурол-аслаҳа билан саф тортдилар. Фахрий қоровул бошлиғининг ҳисоботидан сўнг икки давлат мадҳиялари янгради, давлат раҳбарлари расмий делегация аъзоларини бир-бирига таништирдилар.

Сўнгра Қасим-Жомарт Тоқаев олий мартабали меҳмонлар китобига имзо чекди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Маросимдан сўнг президентлар мажлислар залига йўл олишди.

Тоқаев
Фото: Ақорда
Официальная церемония встречи Касым-Жомарта Токаева состоялась в Монголии
Фото: Ақорда
Официальная церемония встречи Касым-Жомарта Токаева состоялась в Монголии
Фото: Ақорда
Akorda
Фото: Ақорда
Akorda
Фото: Ақорда
Akorda
Фото: Ақорда

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар, шунингдек, бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Бундан аввал 28-29 октябрь кунлари Президент Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Мўғулистонда бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

Давлат раҳбари Президент Ухнаагийн Хурэлсух билан музокаралар ўтказади. Шунингдек, у Мўғулистон Буюк Давлат Хурали Раиси Дашзэгвийн Амарбаясгалан ва Бош вазир Лувсаннамсрайн Оюун-Эрдэнэ билан учрашади. Минг йиллик тарихга эга икки халқ ўртасидаги муносабатлар бугунги кунда турли соҳаларда яхши даражада ривожланмоқда. Икки давлат раҳбарларининг навбатдаги учрашувида сиёсий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши, қатор музокаралар ўтказилиши мумкинлиги маълум қилинди.

Сўнгги хабарлар