Мўғулистонда бўрон пайтида 89 киши бедарак йўқолди

Мўғулистонда бўрон пайтида 89 киши бедарак йўқолди
ФОТО: pexels

Мўғулистоннинг Завхон вилоятида қор бўрони оқибатида бедарак йўқолган 89 киши топилди ва қутқарилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Синьхуага таяниб.

“Минтақани ларзага келтирган кучли қор бўрони натижасида Мўғулистон Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг фавқулодда штабига 89 киши, жумладан, мол боқаётган чорвадорлар ва қишлоқ йўлларида қолиб кетган ҳайдовчилар бедарак йўқолганлиги ҳақида 29 та мурожаат келиб тушди”, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь куни Мўғулистоннинг Тув ва Уверхангай вилоятларида қор бўрони туфайли 8 киши, жумладан 11 ёшли бола ҳалок бўлган.

Ноябрь ойи охирида яна қор бўрони содир бўлди ва бедарак йўқолган 294 киши қутқарилди. Ўша кунларда - мамлакатда 38,1 даража совуқ қайд этилган.

Сўнгги хабарлар