Мўғулистонда қор бўронида бедарак йўқолган 294 киши қутқарилди

Мў5улистон
Фото: pexels

Мўғулистондаги ҳалокатли қор бўрони вақтида бедарак йўқолган 294 киши тирик топилиб, қутқарилди. Бу ҳақда пайшанба куни Мўғулистон Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълум қилди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Xinhua агентлигига таяниб хабар беради.

“Ҳозирда кеча тунда кучли қор бўрони кузатилган республиканинг Сухбаатар, Дорнод, Хэнтий ва Дорноговь аймоқларида бедарак йўқолган 14 нафар шахсни қидириш ишлари давом этмоқда”, — дейилади расмий хабарда.

Мўғулистон метеорология ва атроф-муҳит мониторинги институти маълумотларига кўра, чоршанба куни мамлакатнинг шарқий ҳудудларида кучли бўрон бошланган. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги 25-30 м/с га етди.

Синоптикларнинг хабар беришича, яқин кунларда мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, совуқ бўлади, қор аралаш ёмғир ёғади, шамол кучаяди.

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь куни Мўғулистоннинг Тув ва Увурганхай аймоқларида қор бўрони туфайли саккиз нафар кўчманчи чорвадор ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Улар орасида 11 ёшли бола ҳам бор.

Сўнгги хабарлар
telegram