11:39, 10 Декабрь 2023 | GMT +5
Мисрдаги мусобақада қозоғистонлик Григорий Ломакин ғолиб бўлди
Қозоғистонлик теннисчи Григорий Ломакин Шарм ал-Шайх (Миср) ITF турнирининг жуфтлик баҳсларида ғолиб бўлди, деб хабар беради Kazinform.

Мусобақанинг 2-ракеткаси Г.Ломакин ва украиналик Вадим Урсу финалда италиялик Филиберто Фумагалли ва Сэмюэль Винсент-Ругиери билан бош соврин учун баҳслашди.
Уч сет давом этган баҳсда Қозоғистон-Украина жуфтлиги 6:2, 4:6, 10:5 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик теннисчи Григорий Ломакин Мисрдаги турнир финалига чиққани ҳақида ёзган эдик.