“Милтон” довули қурбонлари сони ортиб бормоқда
ASTANA. Kazinform - Флоридада “Милтон” довули қурбонлари сони 14 кишига етди, дея хабар беради Kazinform агентлиги NBC Newsга таяниб.
Атлантика соҳилидаги торнадолар пайдо бўлган Сент-Люси округида ҳозиргача беш киши ҳалок бўлгани тасдиқланди. Сент-Петерсбургда яна икки киши ҳалок бўлди, дея маълум қилди полиция. Волусия округи шерифи учта ўлим ҳақида хабар берди. Ситрус округида дарахтнинг машина устига қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди.
Ҳозирча етказилган зарарнинг тўлиқ миқдори баҳоланмаган.
"Милтон" довули Флорида штатидаги электр таъминотини фалаж қилди: ҳозирда 3,2 миллион киши электрсиз қолмоқда. Штатдаги кўплаб уйлар шикастланган ёки вайрон бўлган. Масалан, ўша Сент-Питерсбергда шамол маҳаллий бейсбол стадионининг томини учириб юборди ва ундан унча узоқ бўлмаган жойда кран қулаб тушди.
Аввалроқ АҚШда 5 миллионга яқин одам эвакуация бўйича буйруқ олгани хабар қилинганди.
Florida State University, University of Florida, University of South Florida и University of Miamiда таҳсил олаётган қозоғистонлик талабалар ўз уйларида қолмоқда. Таълим муассасалари вақтинча ёпилган, ўқув жараёни тўхтатилган. Халқаро дастурлар маркази Флорида штатига яқинлашаётган «Милтон» довули билан боғлиқ вазиятни кузатмоқда.
230 кишининг ҳаётига зомин бўлган «Хелен» довулидан икки ҳафтадан камроқ вақт ўтди. Ҳозирда зарар кўрган ҳудудларда вайроналарни тозалаш ишлари давом этмоқда.