«Миллий жамғарма - болаларга» дастури қандай ишлаб чиқилмоқда – вазир фикри
«Ҳозирги кунда махсус қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Мажилисга киритилган ва ишчи гуруҳларда муҳокама этиляпти. Умид қиламанки, яқин орада у Парламентда қабул қилинади», - деди вазир Астана халқаро форумда.
Унинг таъкидлашича, маълумотлар базаси ва жисмоний шахслар ҳақидаги маълумотлар вазирликда сақланади.
«Қонун лойиҳасида тўлов миқдори, болаларнинг ўз ҳисобига маблағ олиш ҳуқуқи, қайси ёшга қадар қанча тенге олиши кўрсатилган. Мазкур ўзгартиришлар Бюджет кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига киритилади. Яъни, бола 18 ёшга тўлганда, тўловни олиш учун тегишли ариза беради. Бундан ташқари, у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таълим олиш ёки уй-жой билан таъминлаш учун ўзи хоҳлаганча сарфлаши мумкин. 18 ёшгача бўлган ҳар бир бола учун бир ярим миллион тенгега яқин тўланади», - дея тушунтирди вазир.
Қонун лойиҳаси 2024 йил 1 январдан кучга киради.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи