Миллатлар Лигаси доирасидаги Беларусь - Қозоғистон учрашувининг трансляциясини қаердан томоша қилиш мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 10 июндан 11 июнга ўтар кечаси Нови Садда (Сербия) Миллатлар лигаси ўйини бўлиб ўтади, унда Қозоғистон жамоаси Беларусь жамоаси билан ўйнайди, дея хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.

Беларусь - Қозоғистон учрашуви Нур-Султан вақти билан 00:45да бошланади. Ушбу ўйиннинг жонли трансляцияси Qazsport телеканали томонидан намойиш этилади.

Қозоғистон терма жамоаси Миллатлар лигасининг янги мавсумида С дивизионининг учинчи гуруҳида иштирок этмоқда. Биринчи ўйинда қозоғистонлик футболчилар ўз майдонида Озарбайжон терма жамоасини (2:0), иккинчи ўйинда эса улар Словакияни сенсацион тарзда мағлуб этишди (1:0). Беларусь терма жамоасининг янги мавсумдаги ўйинларига келсак, Миллатлар лигасининг очилиш ўйинида Словакияга имкониятни бой берган (0:1), иккинчи турда Озарбайжон билан дуранг ўйнаган (0:0).


Сўнгги хабарлар