Қозоғистон терма жамоаси UEFA Миллатлар Лигасини ғалаба билан бошлади
Қайд этиш керакки, миллий терма жамоа С лигасининг учинчи гуруҳида иштирок этади. Рақиблар Озарбайжон, Беларусь ва Словакия.
Бугун қозоғистонлик футболчилар Озарбайжон терма жамоасини қабул қилишди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида озарбайжонлик футболчиларнинг фаоллиги кузатилди. Уларда гол уриш учун бир нечта имкониятлар бўлди. Бироқ рақиблар муваффақиятга эриша олишмади.
Иккинчи бўлимда Абат Аимбетов 50 ва 57-дақиқаларда гол урди.
Шу тариқа қозоғистонлик футболчилар рақибларини 2:0 ҳисобида мағлуб этишди.
Бугун ушбу гуруҳда Беларусь ва Словакия терма жамоалари ҳам майдонга тушади.
Энди Қозоғистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини 6 июн куни сафарда Словакияга қарши ўтказади. Шу куни Озарбайжон ва Беларусь терма жамоалари ўзаро куч синашади.
Муаллиф: Адилжан Умбет