Михаил Кукушкин Севильядаги турнирни ғалаба билан бошлади

None
Фото: ktf.kz
SEVILYA. Kazinform - Қозоғистонлик теннисчи Михаил Кукушкин Испаниянинг Севилья шаҳрида бўлиб ўтаётган челленжер турнирининг яккалик баҳсларида дастлабки учрашувини ўтказди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Қозоғистонлик маҳаллий теннисчи Диего Аугусто Баррето Санчес билан учрашиб, икки сетда умумий 6:4, 6:4 ҳисобида зафар қучди. Ўйин икки соату икки дақиқа давом этди.

Учрашув турнирнинг 1/16 финал босқичи доирасида бўлиб ўтди.

Кукушкин яккалик баҳсларида АТР (Профессионал теннисчилар ассоциацияси) жаҳон рейтингида 242-ўринни, Санчес эса рейтингнинг 741-ўринни эгаллаб турибди. Михаил, шунингдек, яккалик баҳсларида Қозоғистоннинг учинчи ракеткасидир.

Сўнгги хабарлар