09:01, 18 Февраль 2024 | GMT +5
Михаил Кукушкин Баҳрайндаги челленжер турнирида ғолиб чиқди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи, дунёнинг 231-ракеткаси Михаил Кукушкин Манамада (Баҳрайн) ўтказилган челленжер турнирида ғолиб чиқди.

Финалда қозоғистонлик теннисчи дунёнинг 130-ракеткаси, франциялик Ришар Гаске билан бош соврин учун баҳс олиб борди.
М.Кукушкин биринчи партиядаёқ тай-брейкда ғалаба қозонди – 7:6 (7:5). Кейин эса иккинчи сетда ҳам ғалаба қозонди - 6:4.
Бир соату 45 дақиқа давом этган шиддатли баҳсда Кукушкин 4 та брейк-пойнтнинг ярмини ҳамда 2 та эйсни қайд этди. Р. Гаске 3 та эйс, 1 брейк (4 брейк-пойнт) билан ажралиб турди.
Бу муваффақият туфайли Михаил Кукушкин дарҳол ATP Live рейтингида 162-ўринга кўтарилди.