Михаил Кукушкин АҚШдаги турнирнинг чорак финалига чиқди

None
ASTANA. Kazinform – Дунёнинг 260-ракеткаси, қозоғистонлик теннисчи Михаил Кукушкин Блумфилд-Хиллс (АҚШ) челленджер турнирининг чорак финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи иккинчи даврада дунёнинг 218-ракеткаси, франциялик Жованни Мпеши-Перрикарга қарши кортга чиқди.

Биринчи партияда франциялик теннисчи муваффақиятли ўйнади – 6:3. Аммо кейин Михаил Кукушкин ўйин тизгинини ўз қўлига олди - 6:3, 6:2.

Қарийб икки соат давом этган баҳсда Кукушкин 8 та эйс амалга оширди ва 4 та брейк-пойнтдан 3 тасидан фойдалана олди. Рақиб 13 эйс, 1 брейк (13 брейк-пойнт) билан ажралиб турди.

Соврин жамғармаси 80 000 АҚШ долларига тенг бўлган мусобақанинг ярим финалига чиқиш учун М.Кукушкин дунёнинг 180-ракеткаси, америкалик Денис Кудла билан куч синашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар