09:10, 05 Сентябрь 2023 | GMT +5
Миграция қонунини бузган 30 нафар Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароси Қозоғистондан депортация қилинди
ALMATY. Кazinform – Тожикистон ва Ўзбекистоннинг 30 нафар фуқароси миграция қонунини бузгани учун мамлакатдан чиқариб юборилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Алмати шаҳар полиция департаменти маълумотларига кўра, «Участка» фавқулодда профилактика тадбири давомида мамлакат миграция қонунини бузган 813 нафари хорижий фуқаролар аниқланди. Улар Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 517-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилди.
«ИИВ қабул қилиш ва тарқатиш бўлимига шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган 387 нафар чет эл фуқароси жойлаштирилди», — деди Алмати ПД миграция хизмати бошқармаси бошлиғи Асхат Бутунчинов.
Шунингдек, у Тожикистон ва Ўзбекистоннинг 30 нафар фуқароси мамлакатдан чиқариб юборилганини таъкидлади.
Муаллиф: Алма Муқанова