Мэнни Пакьяонинг ўғли профессионал боксда дебют қилади

ASTANA. Kazinform - Саккиз вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяонинг 23 ёшли ўғли профессионал боксдаги дебют жангига тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги World Boxing Newsга таяниб .

Мэнни Пакьяонинг ўғли профессионал боксда дебют қилади
Фото: World Boxing News

Кичик Пакьяони ҳам афсонавий мураббий Фредди Роуч жангга тайёрлаяпти. Лекин асосий машғулотларни Роучга тегишли Wild Card бокс залида мураббий Марвин Сомодио ўтказяпти.

"Кичик Мэнни бошқа шогирдларим сингари ҳар куни астойдил шуғулланяпти. Тез орада унинг профессионал рингдаги дебют жанги расман эълон қилинади. У машғулотларга жиддий эътибор қаратган. Ҳеч қачон залдаги қийинчилик ва машаққатлардан нолиганини кўрмаганман. Унинг келажагига ишонаман", — деди Сомодио.

World Boxing News хабарига кўра, кичик Мэнни отаси билан бир оқшомда ўзи дебютини ўтказади. Мэнни Пакьяо узоқ муддатдан кейинги жангини ярим ўрта вазн тоифасида WBC чемпиони Марио Барриосга қарши ўтказиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик Мадримов, Аҳмадалиев ва Ғиёсов 2024 йилнинг энг яхши боксчиси бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар