Ўзбекистонлик Мадримов, Аҳмадалиев ва Ғиёсов 2024 йилнинг энг яхши боксчиси бўлиши мумкин
TASHKENT. Kazinform - Профессионал бокс оламидаги таниқли промоутерлик компанияларидан бири Matchroom ўз боксчилари орасида 2024 йилнинг энг яхшиларини аниқламоқда, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон профессионал бокс федерациясига таяниб.
Унда 2023 йилда бўлгани каби уч нафар ўзбекистонлик профессионал боксчи - Исроил Мадримов, Муроджон Аҳмадалиев ҳамда Шаҳрам Ғиёсов "йилнинг энг яхши боксчиси" номинацияда даъвогарлик қилмоқда.
Овоз бериш жараёни Matchroom расмий сайтида ўтказилмоқда. Овоз бериш 6 январь куни якунига етади.
Маълумот ўрнида, Matchroom мижозлари ҳисобланувчи Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов 2024 йил давомида иккитадан жанг ўтказди (Мадримовда 1 та ғалаба ва 1 та мағлубият, Ғиёсовда эса 2 та ғалаба), Муроджон Аҳмадалиев эса якунланаётган йилда битта жанг ўтказиб, ғалабага эришди.