Мексика АҚШ билан чегарани ёпиш ниятида эмас

Трамп ва Шейнбаум
Фото: Hannah Beier and Fred Ramos/Bloomberg

ASTANA. Kazinform - АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Мексикадан импорт қилинадиган барча маҳсулотларга 25 фоизлик бож жорий этилишини эълон қилганидан икки кун ўтиб Мексика президенти Клаудия Шейнбаум билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири ABC Newsга таяниб.

Дональд Трамп ўзининг «Truth Social» саҳифасида суҳбатни “ажойиб” ва “жуда самарали” деб атади ва икки етакчи чегара назорати ва наркотиклар оқимига қарши курашиш йўлларини муҳокама қилганини айтди.

Трампнинг сўзларига кўра, Мексика президенти “Мексика орқали АҚШга миграцияни тўхтатишга рози бўлиб, жанубий чегарани амалда ёпди”.

Ўз навбатида, Мексика раҳбари чегарани ёпишни режалаштирмаганлигини таъкидлади.

— Мен президент Дональд Трамп билан жуда яхши суҳбатлашдим. Суҳбатимизда мен унга Мексиканинг инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилган ҳолда миграция муаммосини ҳал қилиш учун олиб бораётган кенг қамровли стратегиясини тушунтирдим. Бу муҳожирларга чегарага етиб боришдан олдин ёрдам беришни таъминлайди. Биз такрор айтамизки, Мексиканинг позицияси чегараларни ёпиш эмас, балки ҳукуматлар ва халқлар ўртасида кўприк ўрнатишдир, — деди Клаудия Шейнбаум.

Клаудия Шейнбаум Х-да "бизнинг суверенитетимиз доирасида хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорликни кучайтириш ва фентанил истеъмолини олдини олиш учун мамлакатда олиб бораётган кампаниямизни муҳокама қилишди" деб ёзган.

Қўнғироқ Дональд Трамп шу ҳафтада АҚШга ноқонуний миграция ва гиёҳванд моддалар оқимини тўхтатиш мақсадида Мексика, шунингдек, Канада ва Хитойга тарифлар жорий этиш режасини эълон қилганидан кейин қилинган.

Аввалроқ Трампнинг Мексикага киритган божлари ва АҚШда сабзавот ва мевалар нархининг ошиши мумкинлигидан қайси компаниялар зарар кўриши ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Рустем Қожибаев

Сўнгги хабарлар
telegram