Медеуда Yandex Qazaqstan Day биринчи технология фестивали бўлиб ўтади
ALMATY. Kazinform – 27 июнда Қозоғистонда илк бор Yandex Qazaqstan Day ўтказилади. Тадбир барча Алмати аҳолиси ва шаҳар меҳмонлари учун бепул бўлади, деб хабар беради Kazinform.

Иштирокчилар янги технологиялар ва уларнинг яратувчилари билан танишишлари мумкин бўлган компания эълонлари, ўқув бўлимлари ва интерфаол майдонларга ташриф буюришади. Фестиваль барча технология ихлосмандлари, тадбиркорлар, ижодий соҳа вакиллари ва Яндех Қозоғистон хизматларидан фойдаланувчиларда қизиқиш уйғотади.
Yandex Qazaqstan Day тўртта асосий бўлимга бўлинади: тил, бизнес, шаҳар ва маданият. Ҳар бир бўлимнинг экспертлари ва блоггерлари бўлади, улар компания маърузачилари билан биргаликда янги технологиялар ҳаётнинг турли соҳаларини ривожлантиришда қандай ёрдам беришини айтиб беради. Масалан, тил бўлимини Ninety One ZaQ гуруҳи аъзоси, бизнес бўйича - тадбиркор ва блогер Асел Машанова, маданият бўйича эса - режиссер Қанат Бейсекеев очади.
Yandex Qazaqstan Day барча иштирокчилари учун бепул трансфер ва тушлик ташкил этилади. Фестиваль якунида қозоғистонлик мусиқачилар иштирокида концерт бўлиб ўтади.
Иштирок этиш бепул - сайтда сўров қолдириб, таклифномани кутишингиз керак. Фестивалда жойлар сони чекланган. Яндех Қозоғистон ҳам тадбирни yandex.kz асосий сайтида трансляция қилади.