Маймун чечаги вируси илк бор Африкадан ташқарида қайд этилди
STOCKHOLM. Kazinform – Швеция ҳукумати мамлакатда маймун чечаги вируси (M-pox) қайд этилганини маълум қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
2023 йил охирида янги эпидемия бошланганидан бери бу вирус Африкадан ташқарида биринчи марта аниқланган. Расмийларнинг тушунтиришича, бемор касалликни Африкага сафари пайтида юқтирган.
Африкада 2023 йил сентябридан бери маймун чечаги вирусининг янги эпидемияси давом этмоқда. Қитъада 13,7 минг ҳолат қайд этилган, 456 киши вафот этган.
Африкада маймун чечаги вируси эпидемияси 2022 йилда ҳам кузатилди ва ЖССТ ҳам халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат эълон қилди. Ушбу эпидемияга ҳозиргидан камроқ хавфли штамм сабаб бўлган.
Маълумот учун, вируснинг биринчи аломатлари 5-21 кун ичида намоён бўлади. Маймунчечак одатда юқори иситма, бош оғриғи, бел ва мушак оғриғи, шишган лимфа тугунлари, чарчоқ, титроқ ва сувчечакка ўхшаш терида тошмаларни келтириб чиқаради. Муайян даволаш усули мавжуд эмас, аммо касаллик антивирал препаратлар билан даволанади. Аксарият ҳолларда касаллик енгил кечиб, беморлар бир неча ҳафта ичида тузалиб кетади.
ЖССТ ирқчилик ва камситиш билан боғлиқ хавотирлар туфайли 2022 йилда маймунчечак номини «М-pox»га ўзгартирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЖССТ маймун чечаги вируси сабабли глобал фавқулодда ҳолат эълон қилгани ҳақида ёзган эдик.