Майк Тайсон жанг олдидан рақибига тарсаки туширди
ASTANA. Kazinform – Афсонавий боксчи Майк Тайсон (50-6-0,44КО) эртага профессионал рингга қайтади.
Бугун 58 ёшли Майк Тайсон ўзидан 31 ёш кичик бўлган машҳур америкалик блогер Жейк Пол (10-1-0,7КО) билан жанг олдидан вазн ўлчаб, рақиблар юзма-юз туришди. Бироқ, афсонавий боксчининг жаҳли чиқиб, рақибига тарсаки туширди. Ижтимоий тармоқларда бу ҳақда видео тарқалди.
Тайсоннинг вазни 228,2 фунт (103,5 килограмм), Полнинг вазни эса 227,2 фунт (103 килограмм) эди.
Аввал хабар берганимиздек, Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг Арлингтон (АҚШ)даги 80 000 ўринли АТ&Т стадионида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, жанг Netflix платформасида намойиш этилади. Профессионал бокс қоидаларига кўра, 2 дақиқадан иборат 8 раундлик жанг ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, кросс-учрашув спортчилар фаолиятидаги расмий жанг ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 29 ноябрь куни Майк Тайсон тўртта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Рой Жонс билан жанг ўтказиб, дуранг билан якунланган эди.