Маулен Ашимбаев Сенат раиси этиб сайланди
Яширин овоз бериш жараёнида барча сенаторлар бир овоздан Маулен Ашимбаев номзодини қўллаб-қувватладилар.
Аввалроқ Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Сенат раислигига Маулен Ашимбаев номзодини илгари сурган эди.
Маулен Сағатханули Ашимбаев 1971 йил 28 январда Алмати шаҳрида туғилган.
Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети ва Тафтс университети Флетчер ҳуқуқ ва дипломатия мактабини (АҚШ) тамомлаган. Иқтисодчи - сиёсий иқтисодиёт ўқитувчиси, халқаро муносабатлар магистри. Сиёсий фанлар номзоди.
2020 йил май ойида Қозоғистон Республикаси Президентининг Фармони билан Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати этиб тайинланган ва Қозоғистон Республикаси Парламенти олтинчи чақириқ Сенати раиси этиб сайланган.
2023 йил январ ойида Президент фармони билан у Сенат депутати этиб қайта тайинланди.
«Парасат», «Қурмет» орденлари, Қозоғистон Республикасининг фахрий ёрлиғи ва байрам медаллари билан тақдирланган.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай
Фото: t.me/aqorda_resmi