Маск Трампни қўллаб-қувватлаш қўмитасига камида 75 миллион доллар ажратди
ASTANА. Кazinform — Илон Маск июлдан сентябргача Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трампни қўллаб-қувватловчи ўзи ташкил этган сиёсий қўмитага камида 75 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда АҚШ Федерал сайлов комиссияси эълон қилган маълумотлар далолат бермоқда, деб ёзади TASS.
Маблағлар 3 июлдан 5 сентябргача бир неча траншларда ўтказилди. Маск бу вақт ичида қўмита ишини молиялаштирган ягона шахс эди.
The Washington Post сентябрь ойида таъкидлаганидек, қўмита Трампни қўллаб-қувватловчи кампанияни АҚШнинг на демократлар, на республикачилар аниқ устунликка эга бўлмаган ҳудудларида кучайтирмоқда.
Нашрнинг ёзишича, бу Маск ва Трамп ўртасидаги “сиёсий иттифоқ мустаҳкамлангани”ни кўрсатди.
Маск аввалги сайловда Трампни қўллаб-қувватлаган эди. Республикачи номзод, агар у ғалаба қозонса, Маскни ўз маъмуриятидаги лавозимга кўрсатишини айтди.
Вице-президент Камала Харрис Демократик партиядан АҚШда 5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловида номзод бўлади.
ТАSS ҳамкор агентлиги томонидан Кazinform учун махсус тақдим этилган.
Эслатиб ўтамиз, Маск республикачи номзод Дональд Трамп ноябрь ойида бўлиб ўтадиган АҚШ президентлиги сайловида мағлуб бўлса, бу АҚШ учун сўнгги сайлов бўлиши мумкин, деган фикрни билдирган эди.
Шунингдек, Х ижтимоий тармоғи эгаси сайловолди митингига йиғилганларни 5 ноябрдаги сайловда Трампни қўллаб-қувватлашга чақирди.