Илон Маск Пенсильваниядаги митингда Дональд Трампни қўллаб-қувватлади
Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп 13 июль куни унга суиқасд уюштириш билан якунланган сайловолди кампаниясини давом эттириш учун Пенсильвания штатининг Батлер шаҳрига қайтиб келди.
Митингда Х эгаси Илон Маск у билан бирга сўзга чиқди ва йиғилганларни 5 ноябрда бўладиган сайловда Трампни қўллаб-қувватлашга чақирди.
Бундай сайловолди ташвиқоти Трампга унинг рақиби, вице-президент Камала Харрис ҳозирда сўровномаларда етакчилик қилаётган энг муҳим штатлардан бири бўлган Пенсильваниянинг овозларини қўлга киритишига ёрдам бериши керак.
- Аввалроқ айтганимдек..., - Дональд Трамп ўз нутқини шанба куни Пенсильвания штатининг Балтер шаҳридаги митингда шу сўзлар билан бошлади.
Ўқ ўтказмайдиган ойна ортидан тинглаётган тарафдорлар ҳазилни олқишлашди. Трамп Батлерга охирги марта 13 июлда, унга суиқасд уюштирилган куни келган.
Уни 20 ёшли Томас Метью Крукс отган. У сал хато қилди, ўқ Трампнинг қулоғига озгина тегди. Крукс президентликка номзодни қўриқлаётган Махфий хизмат ходимлари томонидан отиб ўлдирилишидан олдин Трампнинг яна икки тарафдорини ўлдиришга муваффақ бўлди.