Махсус кучлар снайперлари ҳужумчини Трампга суиқасддан деярли 2 соат олдин кўрган
ASTANA. Kazinform - Маҳаллий снайперлар Дональд Трамп нутқи олдидан шубҳали шахсни пайқаб қолишган, бироқ Махфий хизмат вакиллари билан алоқа бўлмаган, деди махсус кучлар гуруҳи аъзолари ABC News телеканалига берган интервьюсида, Kazinform мухбири.
Республикачи номзодга суиқасд уюштирилганидан кейин биринчи оммавий баёнотлар ўша куни воқеа жойида Бивер округи махсус кучлари гуруҳидан ABC News катта тергов мухбири Аарон Катерскига берган интервюсида маълум қилинди.
Матнли хабарда айтилишича, отишма бошланишидан деярли икки соат олдин маҳаллий вақт билан соат 16:26 да маҳаллий махсус кучлар тўпланган ҳудуддан чиққан снайпер ўқ отган деб тахмин қилинган Томас Круксни чиқишдан тахминан 50 ярд" (46 метр) чамасида “пикник столининг ўнг томонида ўтирганини кўрган.
Олинган матнли хабарлар маҳаллий полиция учун плацдарм сифатида фойдаланилган «American Glass Research» биносидаги снайперларга узатилди.
Т. Крукснинг ҳудудда яширинганини бошқаларга айтган снайпер, гумонланувчининг снайперларнинг позицияси ҳақида билиши мумкинлигини таъкидлаб, шундай ёзади: "Чунки сиз милтиқ билан чиқиб, уни машинага қўйганимни кўрасиз, сизнинг у ерда эканингизни у билади".
Орадан бир соат ўтмай, худди шу снайперлар гуруҳи аъзоси Т. Круксни шубҳали шахс сифатида аниқлади ва кўп ўтмай бу ҳақда маҳаллий қўмондонликка хабар бериб, шубҳали шахс борлиги ҳақида огоҳлантирди.
13 июль воқеалари содир бўлган жойда ҳозир бўлган асосий ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари бўлиб ўтган воқеалар ҳақида биринчи марта гаплашмоқда.
Аввалроқ The Washington Post газетаси Махфий хизмат ходимлари огоҳлантиришлар ҳақида хабардор қилинмаганидан шикоят қилгани ҳақида маълум қилган эди. Маҳаллий, округ ва штат ҳуқуқ-тартибот идоралари билан тўлдирилган Махфий хизмат тадбир хавфсизлиги учун масъул эди.
Эслатиб ўтамиз, 13 июль куни Д.Трампга суиқасд уюштириш чоғида 20 ёшли Томас Мэтью Крукс Пенсильвания штати Бутлер шаҳрида митингда ўт очган, натижада бир киши ҳалок бўлган, яна икки нафари оғир яраланган ва Д. Трамп ўнг қулоғидан жароҳат олган.