10:33, 11 Ноябрь 2022 | GMT +5
Машҳур теннисчи Билли Джин Кинг Қозоғистон терма жамоаси билан учрашди
ASTANA. Kazinform – Машҳур теннисчи Билли Джин Кинг Шотландиянинг Глазго шаҳрида ўтказилган жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган Қозоғистон терма жамоаси билан учрашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Маълумки, 2020 йилнинг кузида Халқаро теннис федерацияси аёллар ўртасидаги жамоавий жаҳон чемпионати номини ўзгартиришга қарор қилган эди.
Федерация кубоги Аёллар теннис уюшмаси (WТА) асосчиларидан бири Билли Джин Кинг кубоги деб номланган.
«Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирларда 39 марта ғолиб чиққан теннисчи (яккалик баҳсларида 12 та, жуфтликда 16 та, микстда 11 та) Қозоғистон терма жамоаси аъзолари билан навбатдан ташқари учрашув ўтказди.
Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, Билли Джин қозоғистонликларни жаҳон чемпионати финал босқичидаги илк чиқиши билан табриклаб, уларга муваффақият тилади.
Муаллиф:Ғайсағали Сейтақ