Марокашдаги зилзила қурбонлари сони 3 мингга яқинлашди

Еuronews хабарига кўра, тирик қолганларни топиш умиди соат сайин камайиб бормоқда. Табиий офатдан энг кўп зарар кўрган Марракешнинг жанубидаги Ал-Хауз ҳудудида кучли зилзилалар ҳамон сезилмоқда. Санитария ҳолати янада мураккаблашмоқда, инфекцияли касалликлар хавфи мавжуд.
Чоршанба кунидан Юқори ва Ўрта Атлас тоғларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Расмийлар ва халқ вазият оғирлашиб, омон қолганларни топиш имконияти камайиб кетишидан қўрқади.
Эслатиб ўтамиз, Марокашда 8 сентабр куни маҳаллий вақт билан соат 23:10 да 7 магнитудали зилзила содир бўлган эди. Қурбонлар сони кундан кунга ортиб боряпти.
Марокаш миллий геофизика институти маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Марракешнинг Ал-Хауз ҳудудида жойлашган. Чуқурлиги 8 километр. Тебранишлар эпицентрдан 400 км радиусда сезилган.
Кучли зилзиладан кейин юзлаб афтершоклар қайд этилган, уларнинг энг каттаси 6,0 баллни ташкил этган.
Марокаш қироли Муҳаммад VI мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди.
ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Марокаш қироли Муҳаммад VIга ҳамдардлик телеграммаси йўллади.