Марказий Осиёнинг бир неча ҳудудида зилзила юз берди
ASTANA. КAZINFORM – ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли сейсмик станциялар тармоғи 23 январь куни Алмати вақти билан соат 00:09 да зилзила қайд этди. Зилзила Алмати шаҳридан 264 километр жануби-шарқда, Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида содир бўлган.

Энергия тоифаси - 15.1. МPV тебраниши - 6,7. Чуқурлиги - 65 км.
Зилзила Алматида 5 балл ((MSK-64-64 шкаласи бўйича) даражасида сезилди.
Чимкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, кечаси соат 00:09 да шаҳар ҳудудида зилзила қайд этилган.
“Чимкентда зилзила 2 баллни ташкил этди. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ. Биз аҳоли ва меҳмонларни саросимага тушмасликка чақирамиз!”, - дейилади бошқарма тарқатган хабарда.
Қирғизистон пойтахти аҳолиси маҳаллий вақт билан соат 00:09 да зилзила содир бўлганини ҳис қилди. Бу ҳақда “Кабар” агентлиги хабар берди.
Сейсмологик станцияларнинг маълумотларига кўра, зилзила эпицентри мамлакатнинг Хитой билан чегарасида, Иссиқкўл вилоятида бўлган. Бу жойда зарба кучи 7 баллдан ошди.
Кучли силкинишлар Норин ва Қоракўлда сезилган. Бишкекда эса 6 балл атрофида эди.
Агентлик маълумотларига кўра, қисқа вақтдан кейин ер яна силкинган.
Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида 3-4 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг эпицентри Хитойнинг Қирғизистон билан чегарадош Шинжон-Уйғур автоном туманида жойлашган. Зилзила кучи 7 баллни ташкил этди, деб хабар беради Каzinform мухбири.
Душанба куни маҳаллий вақт билан соат 23:13 да Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида зилзила қайд этилди. Ўзбекистон пойтахти аҳолисининг хабар беришича, юқори қаватлардаги тебранишлар 30-40 сония давом этган.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика Сейсмопрогностик мониторинг маркази зилзила эпимаркази Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном туманининг Оқсу минтақасида, Қирғизистон билан чегарада жойлашганини маълум қилди.
Эпицентрда зилзила кучи 7 баллни ташкил қилган. Унинг чуқурлиги - 15 км. Зилзила ўчоғидан Тошкентгача бўлган масофа 862 километрни ташкил этади.
Тошкентда сезилган зилзилалар кучи 3 баллни ташкил этади. Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида (зилзила ўчоғидан 600-650 км узоқликда) эса 3-4 баллни ташкил этди.