Марказий Осиё давлатлари сув ва энергетика соҳасида ҳамкорлик механизмини яратади

Қозоғистон Республикаси Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги халқаро ҳамкорлик соҳасида Қозоғистон мамлакатдаги сув балансини сақлаш бўйича қандай чоралар кўраётганини тушунтирди, деб хабар беради Каzinform.

Страны Центральной Азии создадут механизм водно-энергетического сотрудничества
Фото: satbayev.university

Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги расмий вакили Мўлдир Абдуалиеванинг айтишича, Қозоғистон Ўзбекистон билан ҳар икки томон истеъмол қилган сув ҳажмини аниқ ҳисоблаш имконини берувчи ҳисоблагичлар ўрнатишга келишиб олган. Унинг таъкидлашича, бошқа қўшни давлатлар билан ҳам шундай музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

“Жорий йилдан бошлаб Қозоғистон Оролни қутқариш халқаро жамғармасига раислик қилмоқда. Айни пайтда Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон иштирокида Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик механизмини яратиш бўйича келишув лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда”, – деди Мўлдир Абдуалиева Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.

Спикернинг қўшимча қилишича, Хитой билан 20 дан ортиқ дарёлар бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Улар орасида учта йирик трансчегаравий дарёлар бор: Иртиш, Иле ва Эмель. Бундан ташқари, Қозоғистон яқинда БМТнинг Халқаро сув оқимларидан навигациясиз фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилди.

Сўнгги хабарлар