Малатядаги зилзила оқибатида 69 киши тан жароҳати олди
Маҳаллий вақт билан 12:04 да қайд этилган зилзила эпицентри Йешилюрт туманида бўлган.
Туркия ҳукумати Фавқулодда вазиятларни бошқариш ва олдини олиш агентлиги (AFAD) маълумотларига кўра, зилзила оқибатида 25 та уй қулаган.
Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда.
AFAD раҳбари Юнус Сезер Малатя провинциясида содир бўлган зилзила оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 69 киши тан жароҳати олганини айтди.
AFAD жамоатчиликни зарар кўрган бинолардан узоқроқ туришга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг Малатя вилоятида 5,6 магнитудали зилзила содир бўлган эди.
Аввалроқ, 25 февраль куни маҳаллий вақт билан 13:27 да Туркиянинг марказий қисмидаги Нигде провинциясида 5,3 магнитудали зилзила содир бўлган эди.
Унинг маркази 7 километр чуқурликда жойлашган. Аввалроқ Туркиянинг шарқий ва марказий қисмларида, Малатя, Бингеле, Сивас ва Кония вилоятларида 24 февраль куни кечқурун ва 25 февральга ўтар кечаси зилзила содир бўлгани хабар қилинганди.