Махмуд Сабирхан кубалик боксчини яққол устунлик билан енгди

Махмуд Сабирхан кубалик боксчини яққол устунлик билан енгди
Фото: Olymoic.kz

Астанадаги Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган бокс бўйича “Чемпионлар кечаси” мусобақасида қозоғистонлик боксчи Махмуд Сабирхан ғолибликни қўлга киритди, деб хабар беради Каzinform.

2023 йилги жаҳон чемпиони Махмуд кубалик Освальдо Диас билан жанг қилди.

Сабирхан 57 килограмм вазн тоифасида олти раундлик жангни муваффақиятли якунлади. Ҳакамлар бир овоздан қозоғистонлик боксчининг ғалабасини қайд этишди (3:0).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санжар Ташкенбай ўзбекистонлик боксчи устидан ғалаба қозонгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар