Махачқалъадаги ёқилғи қуйиш шохобчасидаги портлашда ҳалок бўлганлар сони 27 нафарга етди

MAKHACHKALA. Kazinform – Доғистон пойтахтидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 27 кишига етди, деб хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.
None

«Портлаш натижасида жами 102 киши тан жароҳати олди, жумладан, афсуски, 27 киши ҳалок бўлди», – дейилади Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Telegram каналида.

Вайроналарни очиш ва қурбонларни қидириш ишлари давом этяпти. Ҳодисага кинологлар ҳам жалб қилинган.

Доғистон раҳбари Сергей Меликовнинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида уч нафар бола ҳам бор.

Портлаш сабаблари аниқланмоқда.

«Ҳуқуқ-тартибот идоралари тергов олиб боряпти, унинг натижаларига кўра, адолат ва доғистонликларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун қўлдан келган барча ишлар қилинади», – деб ёзган Меликов.

15 август Доғистонда ёқилғи қуйиш шохобчаси портлаши оқибатида одамлар ҳалок бўлгани сабабли мотам куни деб эълон қилинди.

Аввалроқ Махачқалъадаги портлаш оқибатида 12 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.


Сўнгги хабарлар